ФЕТО можароси: 171 киши ҳибсланди

Олам

image

Туркия Республикаси Бош прокуратураси бирданига 260 кишини ҳибслашга доир қарор қабул қилди. Улар ФЕТО террористик гуруҳи раҳнамолигидаги махфий ва кодланган ByLock мулоқот дастуридан фойдаланганликда гумонланмоқда. Бу ҳақда мамлакат маҳаллий нашрлари хабар бермоқда. 

260 кишидан 7 нафари мамлакат ташқарисида экани аниқланган. 171 нафари эса Анқара шаҳрида полиция томонидан бир вақтнинг ўзида ўтказилган операцияда ҳибсланган. Давлат ва нодавлат молиявий компаниялар ходимлари бўлган гумонланувчи шахслар аввал тиббий кўрикка, сўнг ҳуқуқ-тартибот органларига олиб кетилган. 

Гумонланувчиларни қўлга олиш жараёнида полиция жуда эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилгани, ByLock дастуридан фойдаланган кишиларнинг бу дастурдан қандай мақсадда фойдаланганини синчиклаб суриштиргани айтилмоқда. Ушбу дастурдан фойдалангани аниқ бўлган гумонланувчилар вақтинча ҳибсхонага олиб кетилган. 

Ушбу мулоқот дастури ортидан олиб борилган тергов-суриштирув ишлари давомида Туркия Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва унинг ҳузуридаги шифохоналарда ишлаган 18 киши ByLock дастуридан фойдалангани аниқланган. Уларнинг 5 нафари ҳамон вазирликда ишлаб келаётгани айтилмоқда. Бош прокуратурадан берилган маълумотга кўра, ФЕТОга қарши олиб борилаётган терговда 18 кишидан 10 нафари шифокорлар бўлиб чиққан. Айни вақтда гумонланувчиларнинг 10 нафари қўлга олинган. 

Маълумот ўрнида, ByLock Whats app, Telegram мессенжерлари каби мулоқот дастури бўлиб, Туркияда ундан ФЕТО террористик гуруҳи фойдаланиб келган. 


Мақола муаллифи

Теглар

Туркия ФЕТО

Баҳолаганлар

179

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг