... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

АҚШда сайловчилар жаримага тортилди


11:55, 23.12.2016 Олам
 1 033

АҚШ Давлат департаменти раҳбари сайловчилар 60 кун ичида жаримани тўлаши кераклигини айтди. Акс ҳолда судга мурожаат қилинади.

Вашингтонда сайловчилар Ҳиллари Клинтонга берган овозидан бош тортса, минг АҚШ доллари миқдорида жаримага тортилмоқда. Агар улар бу жаримани тўлашни истамаса, суд орқали ундирилади. Бу хақда “Rbc.ru” хабар берди.
 
Вашингтонлик сайловчилар вакилининг тўрт нафари Ҳилларидан бошқа номзодга овоз бергани учун 1000 АҚШ долларидан жарима тўлаши кераклиги ҳақида буйруқ чиқарилган.
 
АҚШ Давлат департаменти раҳбари сайловчилар 60 кун ичида жаримани тўлаши кераклигини айтди. Акс ҳолда судга мурожаат қилинади.
 
18 ноябрда ўтказилган сайловда Клинтон сайловчиларнинг штатдаги барча вакилларининг овозини тўплаган эди. Қонунга мувофиқ партия аъзоси бўлган сайловчилар, албатта, партиянинг мамлакат президентлигига илгари сурган номзоди ва унинг котиби учун овоз беришга мажбур.
 
Бироқ 19 декабрь куни сайловчилар вакилларининг 8 нафаригина овоз берган, холос. Улар эса 12 нафар, яъни 4 нафар вакил Ҳилларига овоз бермаган. 
 
Овоз бериш натижаларига кўра, Республикачилар партиясидан бўлган Дональд Трамп 304 та, Демократлар номзоди Ҳиллари Клинтон 227 та овоз тўплаган.
Мухторбек Абдуллаев

Теглар:АҚШ Президент сайлови Жарима 

Дўстларингиз билан бўлишинг:


Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!