АҚШ вице-адмирали тиббий ниқоблардан фойда йўқлигини айтди

Олам

image

АҚШ соғлиқни сақлаш офицерлар корпуси бош жарроҳи вазифасида фаолият юритувчи вице-адмирал Жером Адамс Америка аҳолисини тиббий ниқоблар сотиб олишни бас қилишга чақирди. Ҳарбий шифокорнинг таъкидлашича, тиббий ниқоблар коронавирусга қарши мутлақо самарасиздир.

"Улар коронавирус инфекциясининг олдини олишда самарасиз. Агар тиббий хизматлар беморларга ёрдам бера олмаса, бу жамиятимизга катта хавф туғдиради!", деб ёзган Жером Aдамс Twitter’даги ўз саҳифасида.

Aдамс, шунингдек, вирус тарқалишини минималлаштириш бўйича ўз маслаҳатларини берган. "Ўзингизни ва атроф-муҳитни ҳимоя қилишнинг энг яхши усули бу - ҳар куни профилактика чораларига риоя қилишдир. Масалан, касал бўлсангиз, уйда қолинг ва қўлингизни совун ва сув билан ювинг", деб ёзади у.

Бундан ташқари, у фуқароларни гриппдан тезроқ эмланишга чақирди. "Гриппга чалинганлар сони кам бўлса, COVID-19’га қарши курашишда шунча кўп ресурс бўлади", дейди Aдамс.

Сўнгги маълумотларга кўра, жаҳон бўйича коронавирусга чалинганлар сони 86 986 нафарга етди. 2 979 киши касаллиқ оқибатида вафот этди, 42 657 киши шифо топди.

Америка Қўшма Штатларида COVID-19’га чалинган сони 69 нафарга етди, 1 киши вафот этди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ коронавирус

Баҳолаганлар

167

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг