... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

АҚШда овоз бериш ҳисоб-китоблари тўғридан-тўғри трансляция қилинмоқда


11:03, 09.11.2016 Олам
 1 655

Ҳажми 32 қаватга тўғри келадиган улкан экран орқали АҚШнинг янги президенти маълум қилинади.

Нью-Йоркнинг машҳур ва диққатга сазовор биноси бўлмиш Empire State Building минораси орқали АҚШда ўтган сайлов ҳисоб-китоблари тўғридан-тўғри трансляция қилинмоқда. “Washington Post” газетасида келтирилишича, 103 қаватли баланд миноранинг жанубий ойналари улкан экранга айлантирилган.
 
Янги маълумот етказилиши билан у экранда намоён бўлади. Ҳажми 32 қаватга тенг экранда Дональд Трамп ва Ҳиллари Клинтоннинг портретлари акс этган анимациялар, #MyVote хэштеги орқали ижтимоий тармоқларга юкланган фотосуратлар ҳам намойиш этилмоқда.
 
Осмонўпар бинода трансляция қилиш ғоясини Obscura Digital компанияси “CNN” телеканали, Instagram тармоғи ҳамда CA Technologies компанияси билан ҳамкорликда амалга оширмоқда.
 
Қўшма штатларнинг 45-президенти расмий равишда эълон қилинганидан сўнг, унинг сурати Манхэттен кўчаларини янада ёритади.
 
Аҳоли бундай имконият яратилганидан мамнун. Сабаби сайлов натижалари эълон қилинишини барча онлайн равишда кузатиб бориши мумкин.
 
“CNN” телеканали Нью-Йоркдан ташқари, бошқа штатларда ҳам ана шундай трансляцияни йўлга қўйган. Empire State Building дисплейи Колумбия, Вашингтон, Калифорнияда намойиш этилади. 
Дурдона Расулова

Теглар:АҚШ АҚШ президенти сайлови Дональд Трамп Ҳиллари Клинтон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:


Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!