... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

АҚШда мушуклар “киллери”га 16 йиллик қамоқ жазоси тайинланди


15:46, 17.07.2017 Олам
 1 423

Роберт Рой жами 21 та мушукни ўлдирганини тан олди.

АҚШнинг Калифорния штатида яшовчи Роберт Рой 21 та мушукни ўлдиргани учун 16 йиллик қамоқ жазосига маҳкум этилди. Бу ҳақда USA Today ахборот агентлиги хабар берди.
 
Маълум бўлишича, 2015 йилдан Калифорния штатининг турли ҳудудларидан мушуклар йўқолишни бошлаган.
 
Олиб борилган суриштирув натижаларига кўра, полиция ходимлари автомобиль тураргоҳларидан бирида ўлдирилган мушукни кўриб қолишади. Жиноятчи эса бу воқеадан орадан бир ой ўтиб қўлга олинади.
 
Яъни, ўлган мушук топилган автомобиль эгаси Роберт Рой бўлиб, у ўша вақтда машина ичида ухлаётганди. Бундан ташқари, автомобилда пичоқ, қўлқоп ва мушук юнглари топилган.
 
Кейинчалик Роберт Рой жами 21 та мушукни ўлдирганини тан олди.
Акмал Эшонхонов

Теглар:USA Today Роберт Рой Калифорния 

Дўстларингиз билан бўлишинг:


Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!