... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

АҚШда кучли ёмғир натижасида бир оила катта талофат кўрди


12:21, 17.07.2017 Олам
 667

Аввалроқ кучли ёмғир оқибатида 7 киши қурбон бўлганди.

Бугун, 17 июль куни АҚШнинг Аризона штатида кучли ёмғир натижасида 9 киши ҳалок бўлди. Ундан ташқари, 13 ёшли ўсмир бедарак йўқолган. Бу ҳақда Fox News ахборот агентлиги хабар берди.
 
15 июль, шанба куни бир оиланинг 14 аъзоси бассейнда чўмилаётган пайт ёмғир ёғишидан сўнг ҳосил бўлган кучли сув тошқини оқибатида турли жароҳатлар олиб, шифохонага ётқизилган.
 
Қолаверса, 14 киши орасидан ўсмир бедарак йўқолган ва 4 киши жиддий жароҳатланган. Ҳозирда ўсмирни қидириш ишлари давом этмоқда.
 
Аввалроқ кучли ёмғир оқибатида 7 киши қурбон бўлганди. Ачинарлиси, қурбонлар орасида камида икки нафар ёш бола ҳам бор эди.
Акмал Эшонхонов

Теглар:АҚШ Аризона ёмғир 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!