Бекободда ичида 20 нафар йўловчи бўлган автобус ағдарилди

Жамият

image

Бугун, 2 февраль куни тахминан 12:00 ларда Бекобод шаҳри Меъмор кўчасида йўловчи автобуси ағдарилди. Бу ҳақда Тергов департаменти хабар берди.

Маълумотларга кўра, 50 ёшли Ж.М.нинг бошқарувидаги ичида 20 нафар йўловчилари бўлган Isuzu русумли автобус айланма ҳаракатланиш жойи бўйлаб ҳаракатланаётганида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Автобус техник носозлик яъни, олд ғилдиракнинг тормозланиб қолиши сабабли ўнг томонга ёнбошлаб ағдарилган. Натижада 20 нафар йўловчилардан 4 нафари шифохонага мурожаат қилган, қурбонлар йўқ.

Автобус Бекобод шаҳар марказий бозоридан Сирдарё вилоятининг Ширин шаҳридаги ГЭС томонга ҳаракатланаётган бўлган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бекобод шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ автобус Бекобод

Баҳолаганлар

140

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг