Коронавирус сабаб қолдирилган бокс мусобақасига янги мезбон эълон қилинди

Спорт

image

Аввалроқ, жорий йилнинг 3-14 февраль кунлари Хитойнинг Ухань шаҳрида бокс бўйича ўтказилиши лозим бўлган лицензион мусобақа хавфли коронавирус сабаб бекор қилингани ҳақида хабар берган эдик.

Кеча, 24 январь куни Халқаро олимпия қўмитаси мазкур мусобақага мезбонлик қиладиган шаҳар номини маълум қилди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси хабар берди.

Ташкилий қўмита томонидан юборилган хатда маълум қилинишича, Осиё ва Океания минтақалари учун Токио Олимпиадасига лицензия берувчи мусобақа 3-11 март кунлари Иорданиянинг Амман шаҳрида ўтказиладиган бўлди.


Мақола муаллифи

Теглар

Хитой бокс вирус

Баҳолаганлар

160

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг