Коронавируснинг айни пайтдаги глобал ўчоғи қаер экани айтилди

Саломатлик

image

Ҳозирда Шимолий ва Жанубий Америка COVID-19 коронавирус пандемиясининг марказига айланган. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти вакили Маргарет Харрис маълум қилди.

“Иккала Америка қитъасида ҳам юқумли касалликлар сони ортиб бормоқда. Биз ҳозир Американи эпидемиянинг маркази деб ҳисоблаймиз“, дейди у Женевада бўлиб ўтган брифингда.

Харриснинг таъкидлашича, дунёда COVID-19 аниқланган энг кўп ҳолатлар АҚШда. Ундан кейин даволанаётган беморлар сони бўйича Россия, Буюк Британия ва Бразилия турибди.

Харриснинг маълум қилишича, SARS-CoV-2 вируси турли хил сиртларда бир неча кунгача яшайди, шунинг учун дезинфекциялаш ва қўлларни совун билан ювиш жуда муҳимдир. Унинг сўзларига кўра, санитарлар ва тозаловчилар коронавирус тарқалишига қарши курашда асосий иштирокчиларга айланмоқда.

Америка Жонс Хопкинс Университетининг маълумотларига кўра, кеча, 13 май куни дунёда 4 347 921 одамда коронавирус аниқланган, 297 220 киши инфекциядан вафот этган, 1 549 343 киши соғайиб кетган.

Америка Қўшма Штатларида 1 390 734 COVID-19 касаллиги аниқланди, 84 133 киши вафот этди. Канадада — 73 568 касалланган, 5 425 та ўлим ҳолати қайд этилган.

Жанубий Америкада энг кўп касаллик қайд этилган давлатлар – Бразилия (180 049 киши), Перу (72 059), Чили (34,381), Эквадор (30,419). Чили пойтахтида маҳаллий ҳокимиятлар 15 майдан бошлаб бир ҳафта давомида тўлиқ карантин жорий этадилар.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотларига кўра, кеча, 13 май куни коронавирус қайд қилингани бўйича Америка Европани ортда қолдирди — 1 781 564 та ҳолат Америкада, 1 780 316 ҳолат Европада.

 

Мақола муаллифи

Теглар

Пандемия Америка

Баҳолаганлар

577

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг