...
МЕНЮ
ONLINE TV

АҚШ Суриядан ҳарбийларини олиб кета бошлади


15:36, 11.01.2019 Олам
 1 782

Расмий Вашингтон Суриядаги ҳарбий техникаларни режага кўра чиқаришни бошлаган.

АҚШ бошлиқ коалиция Суриядан америка аскарларини чиқариш бошланганини эълон қилди. Бу ҳақда “France-Presse” агентлиги коалициянинг қуруқлик қўшинлар вакили полковник Шон Райанга таяниб хабар берди.
 
Райан коалиция Суриядан чиқиш жараёнини бошлаганини маълум қилган. полковник хавфсизлик нуқтаи назаридан қўшинларнинг қайтиш вақти, жойи ва ҳаракат йўналиши ҳақида маълумот бермаган.
 
CNN телеканали хабарига кўра, расмий Вашингтон Суриядаги ҳарбий техникаларни режага кўра чиқаришни бошлаган. Ўтган бир ҳафта давомида қуруқликдаги ҳарбий техникаларнинг биринчи қисми Суриядан олиб кетилган. Амма ҳарбий техникаларнинг қаерга ва қай шаклда етказилгани номаълум. Таъкидланишича, дастлаб Сурия шимолидаги америка ҳарбий кучлари қайтарилади.
 
Эслатиб ўтамиз, Дональд Трамп ўтган йилнинг 19 декабрь куни Суриядаги америка ҳарбий контингенти ортга қайтарилишини маълум қилганди. Трамп ИШИД мағлуб этилганини ва эндиликда америка аскарларининг Сурияда ҳеч қандай иши қолмаганини таъкидлаган.
 
Шундан сўнг, Пентагон раҳбари Жеймс Мэттис АҚШ мудофаа вазири лавозимини тарк этишини маълум қилганди. У Трамп билан келишолмаётганини ва президент ўзига маъқул номзодни бу лавозимга қўйиши мумкинлигини таъкидлган.
 
Маълумот учун, АҚШ ИШИДга қарши амалиётни Ироқда 2014 йил июнда, Сурияда 2014 йил сентябрда бошлаганди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:АҚШ Сурия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!