... 2018 йил – “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

АҚШ Сайфулло Соиповнинг Тошкентдаги уйи ва мол-мулкини мусодара қилмоқчи


12:35, 08.12.2017 Олам
 11 963

Америка суди Сайфулло Соиповнинг АҚШ ва бошқа давлатлардаги мулкини мусодара қилиш тўғрисида қарор чиқарди.

Аввалроқ, 29 ёшли Сайфулло Соипов расмий айбловни ўқиб эшиттириш учун Нью-Йорк федерал судига келтирилган, тўғрисида хабар берган эдик.
 
Америка суди, Сайфулло Соиповнинг АҚШ ва бошқа давлатлардаги мулкини мусодара қилиш тўғрисида қарор чиқарди. Сайфулло Соиповнинг ота-онаси уйидан, ўзи эса иккита фирмасидан ажралиб қолиши мумкин, деб хабар бермоқда Оммавий ахборот воситалари.
 
Нью-Йорк шаҳар Жанубий округ судьяси 29 ёшли Сайфулло Соиповнинг терактни келтириб чиқаришда фойдаланиши мумкин бўлган барча мулкининг ҳибсга олинишини талаб қилган.
 
АҚШ да Соиповнинг хотини ва фарзандлари бор, улар ҳам уй-жойидан маҳрум қилиниши мумкин. Агар, Ўзбекистон расмий ҳукумати АҚШнинг талабларига розилик билдирса, унинг ота-онасининг уйи ҳам АҚШ давлати бюджети фойдасига мусодара қилиниши мумкин.
 
Америка судининг ёзишича, Соипов автомобилни айбсиз кишилар устига уриб юбориб, ўзгалар ҳаётига шафқатсизларча муносабатда бўлган. Унинг хатти-ҳаракатининг оғирлигини инобатга олиб, жавобгар ўзининг АҚШ ҳудудидаги ва бошқа давлатлардаги барча мол-мулкига бўлган ҳуқуқини АҚШга бериши керак.
 
Бу талабномада, унинг мол-мулкига тенг миқдораги пул маблағи тўланиши талаб қилинган. Соипов ўзининг Нью-Йоркда амалга оширган терактига камида бир йил давомида тайёрланган. Унинг телефонида ИШИД ҳаракатига қарши чиққанларнинг қатл қилиниши тўғрисидаги видеолар топилган.
 
У АҚШда ФҚБ (федерал қидирув бюроси) кузатувидаги шахслар билан учрашган. Унинг қолдириб кетган автомобилида эса, пичоқ ва электрошокерлар ҳам топилган.
 
Соиповнинг хотини Нозиманинг гувоҳлик беришича, у турмуш ўртоғининг режаларидан бехабар бўлган. Ҳозирги вақтда у тергов билан ҳамкорлик қилмоқда. Энди бу оила бошлиғининг ишлаб топган мол-мулки, мусодара қилиниши мумкин.
 
Улар сўнгги йилларда Нью-Жерси штатида, Нью-Йоркдан узоқ бўлмаган жойда ғиштдан қурилган, бир неча хонадан иборат шинамгина уйда яшашган. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар вакилларига унинг уйидан турли қоғозлар, Соиповга тегишли бўлган буюмларни олиб кетиши учун микроавтобус зарур бўлган.
 
Соипов 2010 йилда АҚШга келгандан буён, иккита транспорт компанияси ташкил қилган. Биттаси юкларни ташишга, иккинчиси хусусий такси хизмати кўрсатишга ихтисослашган бўлган. Энди бу компанияларнниг ҳам мол-мулки мусодара қилинади.
 
Бундан ташқари, ФҚБ Соиповлар оиласининг Ўзбекистондаги мол-мулкига асосий эътиборни қаратишмоқда. Агар, Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари америкалик ҳамкасбларининг талабларини қондиришса, Соиповнинг ота-онаси ҳам ўз уйларидан ажралиб қолиши мумкин. Унинг отаси узоқ йиллар давомида бозорда савдо қилганлиги айтилади, шунингдек, ушбу оиланинг Тошкент шаҳрида ҳашаматли ҳовлиси бор эканлиги ҳам айтилган.
 
Ўз оиласи, ота-онасига шунча азият етказганига қарамасдан, Соипов ўз қилмишидан асло пушаймон эмас. У ўз айбини тан олишдан бош тортиб, касалхонадаги палатасига ИШИДнинг байроғини келтириб қўйишни талаб қилган. Хорижий интернет нашрлари хабарига кўра, суд маҳкамасининг кейинги йиғилиши 2018 йил январь ойи охирига белгиланган. 
Обил Сафаров

Теглар:Сайфулло Соипов ИШИД АҚШ Мол-мулки мусодара қилинади 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!