ФВВ Қуйичирчиқдаги портлаш сабабини изоҳлади

Жамият

image
Қуйичирчиқда портлаган уй 2016 йилда қурилган намунали уй бўлган north_east

Қуйичирчиқда портлаган уй 2016 йилда қурилган намунали уй бўлган

Аввалроқ, Тошкент вилояти Қуйичирчиқ тумани, “Сурум” МФЙ, Намунали уй кўчасида жойлашган 1-уйда портлаш содир бўлгани ҳақида хабар берган эдик.

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Қуйичирчиқ туманидаги уйда портлаш қандай содир бўлгани ҳақида маълумот берди.

Мазкур вазият юзасидан вазирлик махсус ишчи гуруҳи тузилиб, воқеанинг келиб чиқиши сабаблари ўрганилган. Дастлабки хулосага кўра, газ қувурининг носозлиги туфайли, табиий газ ер ости орқали сизиб чиқиб,  хонадонга тортилган канализация тизими орқали хоналар ичига тўпланган. 

Содир бўлган чақнаш оқибатида эса уйнинг дераза ромлари,  эшиклари,  ётоқхонанинг деворлари ва шифти ҳосил бўлган кинетик зарба натижасида деформацияга учраб, отилиб кетган ва шифтдаги темир-бетон плиталари қулаб тушган.

Маълумот учун, портлаш оқибатида, 2 нафар фуқаро воқеа жойида вафот этган. Бундан ташқари, 4 нафари турли даражадаги тан-жароҳатлари билан Республика шошилинч тиббй ёрдам илмий марказига ётқизилган.


Мақола муаллифи

Теглар

портлаш Қуйичирчиқ

Баҳолаганлар

45

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг