Зимбабведа безгак эпидемияси бошланди

Саломатлик

image

Коронавирус пандемияси мамлакатга хавф солиб туган бир вақтда, Зимбабведа безгак касаллиги кенг тарқалди. Ушбу касалликдан аллақачон 131 нафар бемор вафот этди. Бу ҳақда бугун, 19 апрель куни Зимбабве соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди

“Безгак касаллиги мамлакат бўйлаб 135 585 нафар одамда аниқланди. Ушбу касалликдан 131 нафар одам вафот этди. 90 та касаллик ўчоғи назоратга олинди“, дейилади вазирлик хабарида

Таъкидланишича, ушбу ҳафтанинг ўзида 18 690 касаллик билан боғлиқ ҳолат аниқланган. Касалланганларнинг 1 935 нафари беш ёшгача бўлган болалар экани айтилмоқда.

Зимбабведа 2003 йилдан 2013 йилгача безгак билан касалланиш ҳар 1000 кишига 155 тадан 22 гача камайган. Аммо, мамлакатда жиддий иқтисодий муаммолар ва соғлиқни сақлаш тизимининг ёмонлашуви давом этар экан, ушбу касалликнинг олди тўлиқ олинмаслиги айтилмоқда.

 

Мақола муаллифи

Теглар

Зимбабве Безгак

Баҳолаганлар

211

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг