Жанубий Кореядаги қамоқхонадан 250 дан зиёд инсон қолдиқлари чиқди

Олам

image

Жанубий Кореянинг жануби-ғарбида жойлашган Кванжу шаҳридаги эски қамоқхона ҳудудида олиб борилаётган қурилиш ишлари пайтида, у ердан 250 дан зиёд инсон қолдиқлари чиқди. Бу ҳақда Yonhap агентлиги хабар бермоқда.

Агентлик маълумотларига кўра, қолдиқлар 1980 йил ҳукуматга қарши намойиш вақтида изсиз йўқолган одамларники бўлиши мумкин. Ўшанда ушбу қамоқхонада жуда кўп одам бўлган. Яна бир тахминга кўра, қамоқхонада бўлган намойиш вақтида маҳкумлардан маълум бир қисми яширин қатл этилиб, шу ернинг ўзида кўмиб юборилган бўлиши ҳам эҳтимолдан ҳоли эмас. 

Бошқа бир тахминга кўрса эса, қолдиқлар қамоқхонада вафот этган ва яқинлари олиб кетмаган маҳкумларга тегишли бўлиши ҳам мумкин.

Маълумот ўрнида, 1980 йилнинг май ойида Жанубий Кореяда демократик ислоҳотларга қарши оммавий намойишлар бошланиб кетди. Мамлакат президенти Чон Ду Хваннинг топшириғига кўра, армия ушбу намойишларни жуда қаттиққўллик билан бостирди. Расмий маълумотларга кўра, намойишлар вақтида юзлаб одамлар ҳалок бўлди, мингдан зиёд киши жароҳатланди, 76 киши изсиз ғойиб бўлди.


Мақола муаллифи

Теглар

Жанубий Корея 250 дан зиёд инсон қолдиқлари эски қамоқхона

Баҳолаганлар

289

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг