... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

АҚШ президенти Барак Обама таътилга кетди


10:52, 17.12.2016 Олам
 3 227

Рождество арафасидаги оилавий дам олиш Гавайида 2,5 ҳафта давом этади.

АҚШ президенти Барак Обама оиласи билан Гавайига жўнаб кетди. Бу ҳақда Оқ уй Ахборот хизмати хабар қилмоқда.
 
16 декабрь куни Барак Обама рафиқаси Мишель Обама ва қизлари – Саша ва Малия билан биргаликда Рождество муносабати билан таътил учун АҚШни тарк этишди.
 
“АҚШ президенти ва АҚШнинг биринчи хоними яқин 2,5 ҳафта қиш билан хайрлашишди ва Гавайига жўнаб кетишди”, дейилади Оқ уй берган хабарда.
 
Барак Обама 2017 йил январь ойи бошида Вашингтонга қайтиб келади. Обаманинг президентлик фаолияти ҳам январь ойида якунланади. 8 ноябрда ўтган президент сайловида ғолибликка эришган Дональд Трамп расман 20 январдан АҚШ президенти лавозимини эгаллайди.
Дурдона Расулова

Теглар:АҚШ Барак Обама Таътил 

Дўстларингиз билан бўлишинг:


Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!