...
МЕНЮ
ONLINE TV

АҚШ КХДР ва Россияга навбатдаги санкцияларни эълон қилди


11:41, 22.08.2018 Олам
 6 611

Бир нечта компания ва шахслар санкциялар рўйхатига киритилган.

Кеча, 21 август куни АҚШ Молия вазирлиги КХДР ва киберҳудуддаги ҳаракатлар билан алоқадор компания ва шахсларга нисбатан кенгайтирилган санкциялар рўйхатини эълон қилди.
 
КХДР бўйича санкциялар рўйхатига Россияда асос солинган икки компания – “Гудзон” ва “Primorye Maritime Logistics” ҳамда рус байроғи остидаги олтита кема – “Патриот”, “Нептун”, “Белла”, “Богатырь”, “Партизан” ва “Севастополь” киритилган.
 
Киберҳудуддаги ҳаракатлари сабаб Vela-Marine компанияси ва аввалдан “Дайвтехносервис” фирмасининг тақиқига учраган икки нафар россиялик - Антон Нагибин ҳамда Марина Царева санкциялар рўйхатига киритилган:
 
Бундан ташқари, киберҳудуддаги ҳаракатлари сабаб Словакиянинг Lacno S.R.O. фирмасига ҳам санкция жорий қилинган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:АҚШ КХДР Россия санкция 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!