... 2018 йил – “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

АҚШ-КХДР саммитида қандай ҳужжат имзоланди?


14:56, 12.06.2018 Олам
 2 585

Томонлар ҳарбий асирларни алмашишга келишиб олдилар.

Twitter’да АҚШ президенти Дональд Трамп ва КХДР етакчиси Ким Чен Ин музокаралар сўнгида имзолаган якуний ҳужжатнинг сурати пайдо бўлди.
 
Раҳбарлар учрашув давомида самимий фикр алмашган. Шунингдек, ўзаро қўшма баёнотда тарафлар Пхеньяннинг ядросизланишини хоҳлашлари таъкидланган.
 
Имзоланган қўшма баёнот тўрт банддан иборат бўлиб, уларда икки давлатнинг келажакдаги ҳаракатлари ёритилган. Биринчи бандда ҳар икки тарафнинг янги муносабатларни ўрнатишда қатъий ва собитлиги таъкидланган.


 
“АҚШ ва КХДР Корея ярим оролида барқарор тинчликни қуриш учун биргаликда ҳаракат қилади”, дейилади иккинчи бандда.
 
Учинчи бандда жорий йил 27 апрелдаги Пханмунжом декларациясига кўра, КХДР бутунлай ядросизланиш мажбуриятини олади.
 
Тўртинчи бандда ўзаро ҳарбий асирларни алмашиш ва КХДР ҳудудида ҳарбий жасадларни қидириш ишларини бошлаш қайд этилган.
 
Бугун, 12 июнь куни, Сингапурда АҚШ - Шимолий Корея саммити бўлиб ўтди. Давлатлар етакчилари Сентоса оролидаги “Capella” меҳмонхонасида якуний ҳужжатни имзоладилар.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:АҚШ-КХДР Дональд Трамп Ким Чен Ин 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!