Яна 168 кишида коронавирус аниқланди
Жамият
−
08 Август 2020
9199Бугун, 7 август соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 29 225 (+168) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг 136 нафари Тошкент шаҳрида, 25 нафари Тошкент вилоятида ҳамда 7 нафари Хоразм вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Шу билан бирга, Шайхонтоҳур туманида яшаган 68 ёшли С.М. (аёл), Янгийўл туманида яшаган 54 ёшли Б.Ш. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.
Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳрида 491 нафар, Тошкент вилоятида 169 нафар, Бухоро вилоятида 40 нафар, Қашқадарё вилоятида 34 нафар, Андижон вилоятида 20 нафар, Сирдарё вилоятида 19 нафар, Қорақалпоғистон Республикасида 12 нафар ҳамда Хоразм вилоятида 8 нафар, жами 793 нафар бемор тузалди.
Шундай қилиб, Ўзбекистонда 20 380 (+793) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (69 фоиз) соғайган.
Ҳозирда мамлакатда 8 662 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
LiveБарчаси