4 ҳудудда 254 кишида коронавирус аниқланди

Жамият

image

Бугун, 4 август соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 254 нафарга ошиб, 26804 нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатлари:

•    218 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 195 нафари тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида;

•    23 нафари эса Ўртасарой карантин марказига жойлаштирилган фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида);

•    31 нафари Самарқанд вилоятида;

•    3 нафари Тошкент вилоятида;

•    2 нафари Андижон вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Эътиборли жиҳати, бугун айни пайтга қадар Тошкент вилоятида 181 нафар, Тошкент шаҳрида 174 нафар, Қорақалпоғистон Республикасида 88 нафари, Самарқанд вилоятида 87 нафар, Сурхондарё вилоятида 20 нафар, Қашқадарё вилоятида 18 нафар, Андижон вилоятида 6 нафар ҳамда Фарғона вилоятида 2 нафар, жами 576 нафар бемор тузалди. 

Шундай қилиб Ўзбекистонда 17838 (+576) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (66 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатда 8803 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

264

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made