5 июлдан автомобиллар ҳаракати яна чекланади
Жамият
−
30 Июнь 2020
95578Ўзбекистонда карантин чораларининг кучайтирилиши ортидан “қизил” ва “сариқ” ҳудудларда автотранспорт воситалари ҳаракатланишига нисбатан яна чекловлар ўрнатилмоқда.
Ўзбекистонга Коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссиясининг навбатдаги қарорига кўра:
“сариқ” ҳудудларда соат 06:00 дан – 22:00 га қадар;
“қизил” ҳудудларда соат 07:00 дан – 10:00 гача ва 17:00 дан – 20:00 гача автотранспорт воситаларида ҳаракатланишга рухсат берилади.
Чекловлар жорий йилнинг 5 июль куни соат 00:01 дан бошлаб кучга киради.
Эслатиб ўтамиз, 30 мартдан 20 апрелга қадар Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоятлар марказларида автомобилларда ҳаракатланиш учун Давлат хизматлари марказларидан махсус стикер олиш кераклиги белгиланди
LiveБарчаси