Шимолий Корея ўз ракеталарини синовдан ўтказишни бошлади

Олам

image

Кеча, 2 март куни КХДР Давлат кенгаши раиси Ким Чен Ин узоқ масофага мўлжалланган артиллерия машқларини ўтказди. Бу ҳақда бугун, 3 март куни Корея марказий телеграф агентлиги (КМТА) маълум қилмоқда.

"Корея Меҳнат партияси раиси, КХДР Давлат кенгаши раиси ва КХДР қуролли кучларининг олий қўмондони ўртоқ Ким Чен Ин 2 март куни Корея Халқ армиясининг узоқ масофали артиллерия бўлинмаларининг ўқ отиш жойига ташриф буюрди", дейилади хабарда.

КМТАнинг хабарига кўра, КХДР раҳбари машқларни кузатув пунктида шахсан олиб борган ва "бўлинмаларга ўт очишни буюрган". Aгентликка кўра, Ким Чен Ин машқлардан “кўнгли тўлган”. 

2 март куни Жанубий Кореянинг Бош штаб бошлиқлари қўмитаси КХДР Вонсан ҳудудидан денгиз йўналиши бўйича 240 км учиб ўтган ва максимал баландлиги 35 км га етган иккита снарядни учирганини маълум қилди. Бу 2020 йил бошидан бери ракеталарнинг биринчи синови бўлди.

Ўтган йили КХДРда 13 та ракета синови ўтказилиб, улар давомида 24 та қисқа масофали баллистик ракеталар учирилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Шиолий Корея

Баҳолаганлар

140

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар