Ўзбекистонликлар Ростов вокзали ҳовлисида тунамоқда. Улар оч ва юпун (видео)
Жамият
−
07 сентябр 2020 12916 1 дақиқа
Пандемия сабаб Россияда қолиб кетган ўзбекистонликлар QALAMPIR.UZ’га мурожаат йўллади. Улар Ўзбекистон Ҳукумати, хусусан Ташқи ишлар вазирлиги ва Транспорт вазирлигидан Ростовда қолиб кетган 3 мингга яқин ўзбекистонликларга эътибор қаратишни сўрамоқда.

Маълум қилинишича, эркаклар, аёллар ва болалар бир неча кундан буён Ростов вилояти Первомайск туманидаги поезд вокзали ҳовлисида тунамоқда. Улар озиқ-овқат, ётоқ ва шароит йўқлигидан шикоят қиларкан, бир неча кундан буён совуқда кўчада тунаётганларини маълум қилишган.

Ўзбекистонда ҳам пандемия давом этмоқда. Ростовдан сўнгги бор 26 август куни 918 киши олиб келинганди
Ўзбекистон Россия билан темир йўл қатновларини 17 март куни тўхтатган эди.

Live
БарчасиПутин Тўқаев билан ҳам телефонлашди
21 сентябр
Қашқадарёда 2300 йиллик оссуарий топилди
21 сентябр