Мирзиёевга табрик кела бошлади

Жамият

image

Бугун, 24 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмон билан телефон орқали мулоқот қилди.

Суҳбат аввалида Тожикистон Президенти давлат раҳбарини туғилган куни билан самимий муборакбод этди.

Президентнинг Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлашдаги роли ва фаол саъй-ҳаракатлари алоҳида қайд этилди.

Суҳбатда давлат раҳбарлари икки томонлама ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалаларни муҳокама қилдилар.

Ўзаро савдо ҳажмини ошириш ва иқтисодиётнинг турли тармоқларида кооперацияни кенгайтириш, фаол гуманитар алмашинувларни, жумладан, чегарадош ҳудудлар ўртасидаги алоқаларни давом эттириш муҳимлиги таъкидланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев табрик

Баҳолаганлар

30

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг