Месси “Барселона” сардори сифатида 100 та ўйин ўтказди
Спорт
−
24 Апрель 2019
3095Аргентина терма жамоаси ва “Барселона” ҳужумчиси Лионель Месси Каталония клуби сафида сардор сифатида 100та ўйин ўтказган футболчига айланди.
Аргентиналик футболчи кеча Ла Лиганинг 34-туридан ўрин олган “Алавес”га қарши баҳснинг 61-дақиқасида Усмон Дембеле ўрнига захирадан майдонга тушди ва Сержи Бускетсдан сардорлик боғичини қабул қилиб олди. Бу унинг “Барселона” сардори сифатидаги 100-ўйини бўлди.
Месси “Барселона” сардори бўлган 99 та ўйинда жамоа 79 баҳсни ўз фойдасига ҳал қилганди. Шунингдек, футболчининг ўзи бу ўйилардан 105 та гол урган.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023