“Барселона” илк трансфери тақдимотини ўтказди

Спорт

image

Каталониянинг “Барселона” клуби янги мавсум аввалидаги илк трансферини омма олдида таништирди.

Хабарингиз бор, каталонияликлар қишдаёқ “Аякс” ярим ҳимоячиси Френки де Йонгни ўз сафига қўшиб олганди. Лекин шартномага кўра футболчи жорий йилнинг ёзида клуб ихтиёрига келиб қўшилиши керак эди.

Кеча, 5 июль куни “Камп Ноу” стадионида мухлислар ва ОАВ учун махсус тадбир ташкил этилди. Маълум бўлишича футболчининг таништирув маросимига 200 дан ортиқ журналист ва 20 мингдан зиёд “Барселона” ишқибозлари ташриф буюрган.

Эслатиб ўтамиз, Френки де Йонг ўтган мавсумда “Аякс” таркибида Голландия чемпионлиги ва кубогини қўлга киритган эди. ЕЧЛ мусобақасида эса у жамоадошлари билан ярим финалгача етиб бора олган.


Мақола муаллифи

Теглар

Барселона Аякс Френки де Йонг

Баҳолаганлар

13

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг