2 ҳафтада 4 та ракета учирилди

Олам

image

КХДР ўзига қарши бўлган АҚШ ва Жанубий Кореянинг биргаликдаги ҳарбий машқларига жавобан янги зарбаларни амалга оширди. Бу ҳақда РБК хабар бермоқда.

6-август куни эрталаб КХДР ҳудудидан иккита номаълум ракета учирилган, деди Жанубий Кореянинг қўшма штаб бошлиғи.

Ҳарбийнинг сўзларига кўра, ўқлар Шимолий Кореянинг Хванхе-Намдо провинциясининг жанубий қисмидан отилган. Бу сўнгги икки ҳафта ичида тўртинчи маротаба амалга оширилган тўртинчи учиш, дея таъкидлади Жанубий Корея қўшма штаби. “Бизнинг ҳарбий кучларимиз янги зарбалар юзага келганда вазиятни кузатмоқда", дея қўшимча қилди жанубий кореялик ҳарбийлар.

AҚШ Мудофаа вазирлиги вакилининг айтишича, AҚШ Жанубий Корея ва Япония билан биргаликда вазиятни диққат билан кузатиб боради.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

37

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг