“Бухоро шамоли” келтирган талафотлар. Бош прокуратура баёнот берди

Жамият

image

Кеча, 27 апрель куни Бухоро вилояти бўйлаб эсган кучли шамол оқибатида бир киши вафот этган. Марҳум вафоти ерга узилиб тушган электр симига эҳтиётсизлик билан урилиши натижасида содир бўлган. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов QALAMPIR.UZ га маълум қилмоқда. 

Маълум бўлишича, 27 апрель куни соат 20:00 дан 22:30 гача бўлган вақт оралиғида Бухоро вилоятида 25 м/сек тезликда шамол тезлиги аниқланган. 

Дастлабки маълумотларга кўра, ушбу табиий офат оқибатида вилоят бўйича 5 293 та бино, 415 та транспорт воситаси, 42 400 та дарахт талофот кўрган ва 295 та табиий газ ва электр таъминотида авариялар содир бўлган, 31 нафар шахс турли даражада жароҳат олган.

Бундан ташқари, Қоракўл ва Олот тумани билан алоқа узилиб қолганлиги сабабли  тегишли хизматлардан иборат гуруҳ шакллантирилиб, ҳодиса жойини ўрганиш ва унинг оқибатларини бартараф этиш учун юборилган.

Мазкур ҳолат юзасидан шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилаётганлиги маълум қилинган.

Бош прокуратуранинг маълумотига кўра, 27 апрель куни  соат 21:30 ларда Бухоро шаҳри, Ҳусанхон Мушкин кўчасида яшовчи Ў.А. (1978 й.т., судланмаган, ишсиз) уйига келаётган вақтида вилоятда кучли шамол бўлганлиги оқибатида ерга узилиб тушган электр симига эҳтиётсизлик билан урилиши натижасида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Бош прокуратура

Баҳолаганлар

271

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг