... Qalampir - Ҳақиқат аччиқ бўлади
МЕНЮ
ONLINE TV

Apple устидан тергов бошланди


18:33, 31.01.2018 Технология
 1 863

Бир қатор фойдаланувчилардан iPhone 6 қаторидаги смартфонларида ишлаш секинлашгани ҳақида шикоятлар келиб тушганди.

АҚШ Адлия вазирлиги ва Қимматбаҳо қоғозлар ва биржа комиссияси Apple корпорациясига қарши тергов ҳаракатларини бошлади. Бунга эса бир неча iPhone моделларининг секин ишлаши сабаб бўлган. Бу ҳақда “Bloomberg” нашри хабар берди.
 
Корпорация бир қатор эски смартфонларни ишлатиш тартибини бузганликда гумон қилинмоқда. Бундан ташқари, компания бу ҳаракатлари билан инвесторларни ҳам чалғитиши мумкинлиги таъкидланмоқда.
 
Аввалроқ, Apple компанияси қарийб 1 йил олдин тақдим этилган iOS 10.2.1 операцион тизими iPhone 6, iPhone 6 Plus, iPhone 6s, iPhone 6s Plus ва iPhone SE каби моделлардаги смартфонларнинг ишлаш тезлигини пасайтириши ҳақида маълум қилганди. 
Дурдона Расулова 

Теглар:iPhone Apple Смартфон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!