“Метан заправка”ларда дезинфекция учун 5000 сўмдан олинаётганига изоҳ берилди

Жамият

image

Ўзбекистонда карантин режими эълон қилингач, автомобиль воситаларини дезинфекция қилиш ишлари бошлаб юборилди. Ана шундай вазиятда “метан заправка”ларда машиналар дезинфекция қилинмоқда ва бунинг учун 5000 сўмдан олинмоқда. Бу қанчалик тўғри ва қонуний? 

“Ўзбекистон ҳудудида дезинфекция хизмати хўжалик ҳисобида фаолият юритган. Шу пайтгача айнан шундай бўлган. Ўзимизнинг саломатлигимиз учун, машиналарнинг касаллик тарқатувчи омил бўлиб қолмаслиги мақсадида дезинфекция учун ҳақ тўлаш катта қонун бузилиш эмас. Дезинфекция ишларининг барча харажатларини давлат ўз зиммасига олган”, деди ушбу масалага тўхталар экан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков. 

Таъкидланишича, ушбу ишлар расмий дезинфекция станцияси томонидан амалга ошириляптими ёки бундай тадбирларда сохта иштирокчилар пайдо бўлиб қолганим, ана шу жиҳатларга эътибор қаратиш лозим.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Айни вақтда мамлакатда 104 кишида коронавирус инфекцияси аниқланди. Шу вақтгача 2 киши вафот этган.

Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг, #UydaHayotBor


Мақола муаллифи

Теглар

коронавирус дезинфекция

Баҳолаганлар

116

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг