... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Apple симсиз қулоқчинларни сотувга чиқарди


10:36, 14.12.2016 Технология
 739

АҚШлик фуқароларга буюртмалар 22 декабрь куни етказилади

Apple’нинг AirPods симсиз қулоқчинлари октябрь ойида сотувга чиқарилиши керак эди. Маҳсулот тақдимоти номаълум сабабларга  кўра қолдирилганди. 13 декабрь куни AirPods компанияга қарашли расмий интернет-дўконларда савдога чиқарилганлигини “Ferra.ru” хабар қилди.
 
Маълумотларга кўра, симсиз қулоқчинни яқин кунлар ичида харид қилиш истагида бўлган  фуқароларга буюртмалар 22 декабрь куни етказилади. АҚШнинг ўзида ушбу ғаройиб қулоқчиннинг нархи 159 АҚШ доллари миқдорида баҳоланмоқда.
 
Эслатиб ўтамиз, Apple компанияси AirPods’ни 2016 йилнинг сентябрь ойида омма эътиборига ҳавола этиб, маҳсулот октябрь ойида сотувга чиқарилишини ваъда қилганди. Бироқ, компания маҳсулотни сотувга чиқариш ишларига улгуролмаётганини рўкач қилиб, симсиз қулоқчинларнинг кейинроқ савдога чиқарилишини маълум қилганди.
Умида Якубова

Теглар:Симсиз қулоқчин Apple AirPods Интернет-дўкон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:


Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!