... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Apple Россия элчисига уюштирилган суиқасдни аниқлай олади, бироқ...


10:31, 23.12.2016 Олам
 2 820

Энди Россия томонидан тузилган мутахассислар жамоаси қотилнинг уяли аълоқа воситасини бузиб қириш билан шуғулланади.

19 декабрь куни Россиянинг Туркиядаги элчиси Андрей Карловнинг ўлдирилгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Ушбу қотиллик юзасидан текширувлар олиб бориш доирасида Туркия ҳукумати Apple компаниясидан Россия элчиси қотилининг iPhone’нини “бузиш”ни сўради. Жиноятчи iPhone 4S қурилмаси фойдаланувчиси бўлган. Бу ҳақда “Iphones.ru” нашри хабар берди.
 
АҚШнинг Калифорния штати, Купертино шаҳрида жойлашган Apple компаниясининг бош қароргоҳидан бу сўровга рад жавоби келди.
 
Бироқ бу ҳолат шу билан ўз ниҳоясига етгани йўқ. ОАВда хабар қилинишича, Москва яқин орада қотиллик юз берган жойга бир қатор мутахассислардан тузилган жамоани юборади. Улар олдига қотилнинг уяли аълоқа воситасини “бузиб қириш” вазифаси қўйилган.
 
Apple компанияси маҳсулоти бўлган уяли алоқа воситасини бузиб кириш ҳолати бир йил аввал ҳам рўй берган. 2015 йил 2 декабрда Калифорния штатидаги Сан-Бернардино шаҳрида жойлашган имконияти чекланган одамларга ёрдам бериш марказида йирик ҳажмга эга бўлган қотиллик уюштирилган эди. Бу қотиллик натижасида 14 нафар одам ҳалок бўлган, 20 нафар одам жароҳатланган.
 
“Fakty.ua” сайтининг хабар беришича, Сан-Бернардино шаҳрида жиноят қилган қотилнинг iPhone’нини бузиб кирган ҳакер 1 миллион 340 минг АҚШ доллари билан сийланган. Чунки ФҚБ (ФБР)нинг тахминига кўра, қотилнинг телефонида бошқа экстремистлар билан боғлиқ маълумотлар бўлган.
 
ФҚБ раҳбари Жеймс Коми журналистларга ҳакерга тўланган маблағ миқдорини айтмаган, лекин бу пулни топиш учун у ўз лавозимида етти йилу тўрт ой ишлаши кераклигини айтган. Журналистлар тезда Комининг йиллик маошини ҳисоблашган ва шу орқали ҳакерга тўланган пул миқдорини аниқлашган.
Мухторбек Абдуллаев

Теглар:Россия-Туркия Андрей Карлов iPhone 

Дўстларингиз билан бўлишинг:


Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!