...
МЕНЮ
ONLINE TV

Apple корпорацияси 2018 йилда 10 миллиард доллар даромадини йўқотади


12:24, 04.01.2018 Технология
 1 194

Apple компанияси томонидан эски русумдаги телефонларнинг ишлаш тезлиги секинлаштирилгани, мижозларнинг катта норозилигини келтириб чиқарган.

Экспертларнинг фикрига кўра, Apple корпорацияси томонидан ишлаб чиқариладиган  iPhone телефонларининг янгисини сотиб олишнинг асосий сабаблардан бири, унинг батареясининг ишдан чиқиши экан.  

Apple корпорацияси телефонлар учун ишлаб чиқариладиган батареяларнинг нархини туширгани сабабли, 2018 йилдаги даромади 10 миллиард АҚШ доллари миқдорига камайиши мумкин. Чунки, iPhone батареясининг нархи арзонлашиши телефонларнинг фойдаланиш муддатининг узайишига сабаб бўлади, оқибатда сотиладиган телефонларнниг умумий сони 16 миллион донага камайиши кутилмоқда.

Бундан олдинроқ, Apple компанияси томонидан эски русумдаги телефонларнинг ишлаш тезлиги секинлаштирилгани, мижозларнинг катта норозилигини келтириб чиқарган эди. Натижада, корпорация телефонлар учун ишлаб чиқариладиган батареяларнинг нархини 79 АҚШ долларидан 29 АҚШ долларигача пасайтирган. Шунингдек, компания ўз мижозларидан узр сўрашга мажбур бўлган

Обил Сафаров

Теглар:Apple iPhone 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!