... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Apple компанияси iPhone X ни ваъда қилган ҳажмда чиқаришга улгурмади


12:57, 25.10.2017 Технология
 667

Муаммо июль ойида ҳал қилинган бўлса-да, юзага келган камчиликлар сабаб “юзни таниш технологияси” барибир кўнгилдагидек ишламади...

“Apple компанияси бу йил iPhone X дан 20 млн дона чиқаради, бу аввал ваъда қилинган ҳажмнинг ярмини ташкил қилади”, дейди компаниянинг расмий вакили.
 
Қисқартириш ҳақидаги қарор Калифорниядаги компаниянинг “юзни таниш технологияси”даги камчиликларни бартараф этиш учун ечим излаётгани билан боғлиқлиги айтилмоқда.
 
X — органик LED дисплейли ва home тугмасидан холи илк iPhone. OLED-панелларни ёпиштириш жараёнида муаммолар юзага келган, муаммо июлда ҳал қилинган бўлса-да, шу камчилик сабаб “юзни таниш технологияси” кўнгилдагидек ишламади.
 
Айни кунларда iPhone X ойига 10 млн ҳажмда ишлаб чиқарилмоқда. 3 ноябрда мўлжалланган сотувгача компания 20 млн дона смартфон чиқаришга улгуради.
 
Ҳозирги кунда Apple қўшимча деталлар борасида бошқа ишлаб чиқарувчи компаниялар билан шартнома тузмоқда. Шу сабабли ишлаб чиқариш янада ўсиши кутилмоқда.
 
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ iOS 11 операцион тизимида калкулятор билан боғлиқ хато топилгани ҳақида хабар берган эдик. 
Нозимахон Абдураҳимова 

Теглар:Apple компанияси iPhone X смартфонлари iOS 11 операцион тизими 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қандай автомобиль эгасисиз?

Барча сўровлар