... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Apple компанияси энг яхши дастурчиларидан бирини йўқотди


12:53, 11.01.2017 Технология
 1 323

Ташкилот ходими бошқа компанияга вице-президент лавозимига ишга ўтмоқда.

Apple компаниясида 11 йил давомида Swift  дастурлаш тили бўйича бош архитектор лавозимида фаолият юритиб келаётган Крис Лэттнер бошқа компанияга ишга ўтмоқда. Бу ҳақда “Hitech.vesti.ru” нашри хабар қилди.
 
Маълумотларга кўра, Крис ўз фаолиятини электромобиллар ҳамда қувватлагичлар ишлаб чиқаришга асосланган Tesla компаниясининг вице-президенти сифатида давом эттиради.
 
“Биз Криснинг Tesla’га ўтаётганидан жуда хурсандмиз. У Автопилот яратиш ишлари бўйича гуруҳ раҳбари бўлади ва автоном тарнспортнинг кележагини яқинаштиришда кўмаклашади”, дейилади компаниянинг берган маълумотида.
 
Бугунгача Tesla компаниясининг вице-президенти лавозимини Жинна Хосейн эгаллаб келаётган эди. Хосейн нафақат Tesla балки SpaceX космик компаниясининг ҳам вице-президенти эди. Эндиликда у фақат SpaceX компаниясида ишлайди ва бор кучини ушбу ташкилотнинг келажаги учун сарф этади.
Умида Якубова

Теглар:Tesla SpaceX Крис Лэттнер Apple 

Дўстларингиз билан бўлишинг:


Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!