Диққат: Эртага қабулнинг сўнгги куни. Бугунгача қанча абитуриент рўйхатдан ўтди?

Жамият

image

Қабул-2020: 1,3 миллиондан ортиқ абитуриент рўйхатдан ўтди 

Бугун, 19 июль соат 18:00 ҳолатига республика бўйича жами  1 323 384 нафар (жорий йилги битирувчилар 510 572 нафар) абитуриент рўйхатдан ўтди.

Шундан, таълим шакли бўйича:

•    кундузги – 733 951 нафар;
•    сиртқи – 558 124 нафар;
•    кечки – 31 309 нафар.

Ҳудудлар миқёсида:

•    Тошкент шаҳри – 360 598 нафар;
•    Самарқанд вилояти – 125 048 нафар;
•    Фарғона вилояти – 101 295 нафар;
•    Aндижон вилояти – 96 401 нафар;
•    Қашқадарё вилояти – 87 995 нафар;
•    Сурхондарё вилояти – 80 591нафар;
•    Қорақалпоғистон Республикаси – 74 377 нафар;
•    Тошкент вилояти – 70 246 нафар;
•    Наманган вилояти – 69 964 нафар;
•    Жиззах вилояти – 63 901 нафар;
•    Бухоро вилояти – 59 143 нафар;
•    Хоразм вилояти – 50 308 нафар;
•    Навоий вилояти – 42 794 нафар;
•    Сирдарё вилояти – 37 723 нафар.

Тиллар кесимида:

•    ўзбек тилида – 1 157 573 нафар (87,6 фоиз)
•    рус тилида – 123 503  нафар (9,3 фоиз)
•    қорақалпоқ тилида – 39 429 нафар (2,9 фоиз)
•    бошқа тилларда – 2 879 (0,2 фоиз).

Энг кўп абитуриент рўйхатдан ўтган ОТМлар:

•    Самарқанд давлат университети – 67 405 нафар;
•    Aндижон давлат университети – 52 300  нафар;
•    Қарши давлат университети – 51 733 нафар;
•    Термиз давлат университети – 46 251 нафар;
•    Наманган давлат университети – 46 223 нафар.

Эслатиб ўтамиз, эртага, 20 июль абитуриентларни рўйхатдан ўтказишнинг сўнгги куни.


Мақола муаллифи

Теглар

ОТМ имтиҳон абитуриент

Баҳолаганлар

265

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг