...
МЕНЮ
ONLINE TV

АПЛ. “Қизил иблислар” мавсумдаги бешинчи мағлубиятларини тан олишди


21:32, 11.02.2018 Спорт
 1 638

“Манчестер Юнайтед” бугунги натижадан сўнг пешқадам “Манчестер Сити”дан 16 очко ортда қолиб кетди.

Бугун, 11 февраль куни Англия чемпионатининг 27-туридан ўрин олган “Ньюкасл” ҳамда “Манчестер Юнайтед” жамоалари ўртасидаги учрашув бўлиб ўтди.
 
Мазкур учрашувда мезбонлар Ритчининг ягона голи эвазига кичик ғалабани расмийлаштиришди.
 
Ўйиннинг 65-дақиқасида “қизил иблислар” жарима майдончасига ҳаволатиб узатилган тўпни очиқ қолган “Ньюкасл” футболчиси Де Хеа қўриқлаётган дарвозага жойлаб қўйди ва “қизил иблислар”нинг бугунги мағлубиятини таъминлади.
 
Шу тариқа, “Манчестер Юнайтед” мавсумдаги 5-мағлубиятни тан олиш билан бирга пешқадам “Манчестер Сити”дан 16 очко ортда қолиб кетди.
 
АПЛ, 27-тур.
“Ньюкасл” – “Манчестер Юнайтед” 1:0.
Гол: Ритчи (65).
 
“Ньюкасл”: Дубравка, Ласселс, Лежен, Дамметт, Кенеди (Атсу, 84), Ритчи, Шелви, Диаме, Йедлин, Перес, Гэйл (Хоселу, 80).
 
“Манчестер Юнайтед”: Де Хеа, Жонс, Смоллинг, Валенсия, Матич (Мактомини, 77), Янг, Лингард (Мата, 66), Погба (Кэррик, 66), Санчес, Лукаку, Марсьяль.
 
Огоҳлантиришлар: Смоллинг (64), Валенсия (88).
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Ньюкасл Манчестер Юнайтед АПЛ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!