Армани Италияда ўз фабрикалари ишини тўхтатди
Олам
−
24 Февраль 2020
3411Модельер ва тадбиркор Жоржо Армани коронавирус сабаб Миландаги ўз офисини бир ҳафтага ёпди. Шунингдек, Ломбардия, Эмилия-Романья, Венето, Трентино-Альто-Адидже ва Пьемонтедаги фабрикалари ишини ҳам тўхтатди. Бу ҳақида ANSA агентлиги хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, мамлакатда ўтган кун ичида COVID-19 вирусига 152 киши чалинган, уч киши ҳаёт билан видолашган.
AP маълумотларига кўра, дизайнер 23 февраль куни Миланда бўлиб ўтган мода ҳафталигида ўз намойишини ёпиқ эшиклар ортида ўтказишни буюрди ва ушбу тадбирда меҳмонлар қатнашмаган.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023