Қозоғистонлик қизлар Баҳрайнда жинсий қулликдан озод этилди

Олам

image

Баҳрайн полицияси томонидан Манамада 21 нафар Қозоғистон фуқароси жинсий қулликдан озод қилинди. Бу хақда кеча, 10 февраль куни Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.

Вазирлик маълумотларига кўра, қозоғистонлик қизлар Баҳрайндаги меҳмонхонада ишлашга таклиф қилинган. Қизлар Манамага келишгандан сўнг, иш берувчи паспортларини олиб, уларни жинсий хизмат билан шуғулланишга мажбур қилган.

Полиция ушбу ишда гумон қилинган барча шахсларни, шу жумладан Қозоғистон фуқароларини ҳам ҳибсга олди. Одам савдосидан жабрланганлар реабилитация марказига жойлаштирилган.

Аввалроқ, Тошкент вилоятида одам савдоси билан шуғулланган аёл қўлга олингани ҳақида хабар берган эдик. Айбланувчи бир неча аёлларни фоҳишалик билан шуғулланиш учун Қозоғистонга жўнатаётган вақтда қўлга олинган.

Нуруллоҳ Шарипов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

219

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг