Анвар Собиров расмий лавозимга тайинланди

Маданият-санъат

image

Хонанда Анвар Собиров масъул лавозимни эгаллади. Бу ҳақда Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси ахборот хизмати хабар берди. 

"Собиров Анвар Каримович - уюшманинг маҳаллаларда маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди. У маҳаллаларда ижодий жамоалар фаолиятини ташкил этиш ва такомиллаштириш гуруҳларига раҳбарлик қилади", дейилади хабарда.

Маълумот учун, Анвар Собиров 1976 йил 24 июлда Хоразмда, санъаткорлар оиласида таваллуд топган. У болалигидан Комилжон Отаниёзов номидаги 1-сон болалар мусиқа мактабининг доира бўлимида таҳсил олган. Мактабни тамомлагач, Урганч мусиқа билим юртининг анъанавий ижро бўлимига ўқишга кирган. Хонанда Тошкентдаги Маданият институтини ҳам битирган.


Мақола муаллифи

Теглар

Анвар Собиров

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made

Мавзуга доир янгиликлар