... Qalampir - Ҳақиқат аччиқ бўлади
МЕНЮ
ONLINE TV

Анвар қори Ислом Каримовнинг жасадини ювишда иштирок этганми?


16:50, 13.06.2018 Жамият
 25 893

Фонд мурожаатномасида ёзилишича Анвар қори Турсунов Ислом Каримовни охирги манзилга кузатиш олдидан жасадни ювиш жараёнида ҳам иштирок этган.

Аввалроқ, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент шаҳар вакиллиги раҳбари – “Минор” жомеъ масжиди имом-хатиби Анвар қори Турсуновнинг вафоти муносабати билан Ислом Каримов номидаги Республика хайрия жамоат фонди таъзия билдиргани ҳақида хабар берган эдик.
 
Фонд ушбу мурожаатномада Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов вафотига ҳам тўхталган.
 
“Ислом Каримов аҳволлари оғирлашган кезларда имом-хатибимиз “Минор” масжидининг бир неча қориси билан келиб, 12 соат мобайнида Қуръони карим сураларини тиловат қилишган эди. Ислом Каримов омонатларини топшириб, боқий дунёга рихлат қилганларида ҳам Анвар қори у кишининг ёнларида бўлганлар. Ўша паллада имом-хатиб Биринчи Президентимизнинг майитини у киши хуш кўрган жаннат гуллари – райҳонларга буркаган эди ва қорилар билан тонгга қадар Қуръон ўқиб чиққанлар”, дейилади.
 
Фонд мурожаатномасида ёзилишича Анвар қори Турсунов Ислом Каримовни охирги манзилга кузатиш олдидан жасадни ювиш жараёнида ҳам иштирок этган.
 
“Анвар қори Биринчи Президентимизнинг жасадларини ювишда қатнашгани ҳам тасодиф эмас. Имом-хатиб кейинчалик Ислом Каримовнинг юзларида табассум зуҳур этгани, ювиш чоғида эса қошлари қалинлашиб, юзлари ёришиб кетганини сўзлаб берган эдилар”, деб ёзилган фонд ахборотида.
 
2009 йилда Анвар қори Турсуновга суиқасд уюштирилган. Фонднинг қори айтган сўзларга таянган ҳолда қайд этишича, ўша кезларда Ислом Каримов Анвар қорини қўллаб-қувватлаган.
 
Эслатиб ўтамиз, Анвар қори Турсунов бугун аср намозидан кейин “Минор” қабристонига дафн этилади. 

Теглар:Анвар қори Турсунов Ислом Каримов фонди 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар