Президент мактабларига қабул жараёни тугади. Талабгорлар 30 минг нафарга яқинлашди

Жамият

image

22 кун давом этган Президент мактабларига қабул жараёни ниҳоясига етди. 1-22 июнь давомида жами 28 446 нафар талабгор ҳужжат топширди.

Шундан 9260 таси (32,5 фоиз) онлайн, 19 186 нафари (67,5 фоиз) эса офлайн усулда, яъни бевосита қабул марказлари орқали ҳужжат топширган.

Онлайн топширилган, аммо белгиланган талабларга жавоб бермаган ва рад этилган ҳужжатлар сони 791 тани ташкил этган бўлса, ота-оналарга таҳрирлашга юборилган, аммо таҳрирланмаган аризалар сони 211 тани ташкил этган.

Топширилган умумий 28 446 талабгордан 27 446 нафари саралаш босқич имтиҳонидан ўта олган.

Ҳудудлар бўйича энг кўп – 7724 та ҳужжат Наманган вилоятидаги Президент мактабига келиб тушган. Қорақалпоғистонда 7456 та, Хоразмда 6503 та, Тошкент шаҳрида 5763 та ҳужжат қабул қилинган.

Энг кўп – 8727 та ариза 5-синф учун қабул қилинган, энг паст кўрсаткич 10-синфлар орасида – 2350 та.

Имтиҳонларни давлат (ўзбек) тилида топширувчи ўқувчилар сони 22 051, қорақалпоқ тилида 4847 нафарни ташкил қилган бўлса, инглиз тилида топширувчилар сони 621 нафарни ташкил этди.

Бир ўринга ўртача рақобат 49 нафар ўқувчини ташкил этган бўлса, энг юқори рақобат 5-синфга топширган талабгорлар ўртасида – 1 ўринга 92 нафар ўқувчини (Наманганда 118 ўқувчи) ташкил этади.

Президент мактабларига 1-22 июнь давомида умумий топширилган ҳужжатлар бўйича батафсил маълумотни (ҳудудлар, синфлар, рақобат, жинси ва бошқа кесимларда) инфографикада кўришингиз мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

Президент мактаби қабул

Баҳолаганлар

35

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг