Эрдўған АҚШни душанбагача огоҳлантирди

Олам

image

Туркия Фурот шарқида Суриядаги навбатдаги операцияга ҳозирликларни якунлади. Бу ҳақда мамлакат раҳбари Ражаб Тойиб Эрдўған маълум қилган. Президентнинг сўзларига қараганда, ҳудуд ИШИД жангариларидан деярли тозаланган. 

“Улар янги “Сурия демократик кучлари” ташкилотини туздилар. Аммо бу ҳийла-найранг. YPG (Сурия курдларининг ҳимоя кучлари)дан фарқ қилмайди. Унинг таркибига бир неча террористик ташкилотлар киради”, дейди Эрдўған.  

Давлат раҳбари сўзида давом этаркан, Туркия ҳукумати АҚШнинг Курдистон ишчи партиясига кўрсатаётган ёрдамига кўз юмиш ниятида эмаслигини қўшимча қилади. 

Аввалроқ, расмий Анқара ва Вашингтон Сурия шимолида Фуротнинг шарқида режали хавфсизлик зонасини ташкил этиш бўйича келишувга эришган эди. 

Расмий Дамашқ Туркия ва АҚШни Суриянинг суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини бузишда айблади. 

Душанба куни Ражаб Тойиб Эрдўған  агар АҚШ билан биргаликда хавфсизлик зонасини яратиш бўйича аниқ чоралар кўрилмаса, Анқара икки ҳафта ичида Суриянинг шимоли-шарқида операция бошлашга тайёрлигини билдирди.

Эслатиб ўтамиз, ҳафта бошида Туркия, Россия ва Эрон Президентлари Анқарада тўпланиб, Сурия муаммосини ҳал этиш бўйича келишиб олган эдилар. 


Мақола муаллифи

Теглар

Сурия Ражаб Тойиб Эрдўған

Баҳолаганлар

940

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг