... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Ангренда унаштирилган йигит-қиз сувга чўкиб, ҳалок бўлди


18:40, 19.05.2017 Жамият
 19 691

Хабар берилишича, Анора ва Илҳом “Ёр-ёр” садолари остида дафн этилган.

Ангренда унаштирилган йигит ва қиз тўй кўришга улгурмай ҳалок бўлди. Воқеа Ангрен дарёси соҳилида содир бўлган. Аниқроғи, соҳил бўйига машинада борган ёшлар номаълум сабабга кўра автомобиль билан бирга чўкиб кетган. Бу ҳақда маҳаллий аҳоли вакиллари “Qalampir.uz”сайтига хабар бердилар.


 
Гувоҳларнинг маълум қилишича, Spark русумли машинани сувдан чиқаришганида, рулда ўтирган  йигитнинг оёғи педалга ёпишиб қолгани аниқланган.
 
Ҳалокат сабаби маълум қилинмаган. Дарё яқинидаги машина кучли оқим туфайли бошқарувни йўқотган бўлиши мумкин, деган тахминлар айтилмоқда.
 
Хабар берилишича, Анора ва Илҳомнинг тобути “Ёр-ёр” садолари остида қабристонга элтилган.
 
Икки ёшнинг тўйини орзу қилган ота-оналар азасини кўрганда қай аҳволга тушганини тасаввур қилиш қийин эмас. Тўйдан олдинги учрашувлар унаштирилган йигит-қизлар ўртасида бўлиши табиий ҳол. Урф-одатларимизга кўра, бундай вақтда ёшлар асосан одамлардан ҳоли жойларда кўришишга ҳаракат қилади. Бироқ биргина учрашув туфайли таваккал қилиш шартмикан?



Сув бўйига бунчалик яқин боришмаганда,ушбу фожиа содир бўлмасмиди? Яна ким билсин. Нима бўлганда ҳам инсон ҳар қандай шароитда хавфсизликка риоя қилиб, эҳтиёткорлик билан иш тутса, бу каби кўнгилсиз ҳолатлар олди олинади.

Теглар:Ангрен 

Дўстларингиз билан бўлишинг:


Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар