...
МЕНЮ
ONLINE TV

Англияда ўйинларга кириш чипталари нимага жуда ҳам қиммат?


14:30, 09.01.2018 Спорт
 1 867

“Туманли альбион”да битта ўйинни томоша қилишдан кўра, “Бавария”нинг иккита ўйинини томоша қилиш афзалроқ ҳисобланади.

Футбол экспертлари Англиянинг олий лигаси, яъни Англия Премьер-Лигаси ўйинларига кириш учун ўртача чипта нархларини белгилашди.
 
Унга кўра, АПЛ мусобақасида бутун мавсум учун мўлжалланган энг арзон абонемент нархи ўртача 521,3 евро туради. “Барселона”нинг йиллик энг арзон абонементи нархи эса, атиги 87,8 евро туради.
 
АПЛда битта ўйин учун мўлжаланган энг арзон чипта нархи 32,9 евро туради, бу пул билан сиз “Бавария”нинг ўртача иккита ўйинига киришингиз мумкин.
 
Ёки ПСЖнинг учта ўйинига чипта сотиб олишингиз мумкин бўлади.
 
Статистик маълумотларга кўра, АПЛнинг 2007/08 йилдаги мавсумида чипталардан тушган фойда 29 фоизни ташкил қилган. Ҳозирга келиб бу кўрсаткич 15 фоизга пасайиб кетган.
 
Шу сабабдан айни пайтда АПЛда пешқадам бўлиб турган “Манчестер Сити” сардори Венсан Компани АПЛ жамоаларидан чипта нархларини кескин пасайтиришларини сўраб, мурожаат йўллади.
 
“Мезбон жамоанинг устунлиги мухлисларга боғлиқ бўлади. АПЛ чипталардан бошқа мусобақаларга кўра кўпроқ фойда кўради.
 
Телетранслациядан тушаётган фойда чипталарникидан кўп бўлсада, ўйингоҳларга мухлисларнинг ташрифи пасайиб кетаётганини қачон тушунасизлар?
 
Телевизион трансляцияни яхшилаш учун фақатгина яхши футболчилар эмас, балки мухлислар ташрифи ҳам керак.
 
Севган жамолари учун яшайдиган мухлисларнинг баъзида чипта сотиб олиш учун имкониятлари бўлмаслиги мумкин.
 
Агарда нархлар пасайтирилса ўйингоҳда ажойиб иқлим юзага келади”, - деди Компани.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Англия Премьер-Лигаси ўйинлар чипталар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!