...
МЕНЮ
ONLINE TV

Англия банки пластик купюрани муомалага чиқармоқчи


16:24, 20.07.2017 Олам
 1 626

Банкнотнинг олд тарафига анъанавий тарзда қиролича Елизаветта II’нинг сурати акс эттирилади.

Англия банки янгиланган 10 фунтлик пластик купюрани тақдим этди. Банкнотнинг бир томонида ёзувчи Жейн Остиннинг сурати акс этган. 18 июль куни унинг ўлимига 200 йил тўлди. Банкнотнинг олд тарафига анъанавий тарзда қиролича Елизаветта II’нинг сурати акс эттирилади.


 
Янгиланган турдаги 10 фунтлик купюра 2017 йилнинг 14 сентябридан бошлаб муомалага киритилади. Бу ҳақда Англия банки расмий сайтида хабар қилинди.
 
Янгиланган купюрада нафақат Жейн Остиннинг сурати, балки унинг машҳур “Ғурур ва андиша” номли романида келтирган иқтибоси – “Очиғини айтсам, мутолаа қилишдек ҳузурни билмайман” сатрлари ҳам ёзилади.
 
Аввалроқ, Англия банки 5 фунтлик купюраларни ҳам пластик кўринишда чиқарган эди. Унда Уинстон Черчиллнинг сурати акс этган. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Англия Купюра 10 фунт 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!