... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Ангела Меркель ҳам аёл, унда ҳам рўзғор бор


13:39, 24.12.2016 Олам
 2 189

Байрам арафасида “бозор-ўчар” қилиш учун дўконга келган Ангела Меркелга 3 тансоқчи ҳамроҳлик қилди.

Рождество байрами арафасида Германия канцлери Ангела Меркель Берлиндаги супермаркетларга ташриф буюриб, рўзғорига керак нарсаларни харид қилди. Уни бу “ташриф” давомида уч нафар тансоқчи ҳимоя қилди. Бу ҳақда “Bild” нашри хабар тарқатди.
 
Маълумотларга кўра, ҳукумат раҳбари дўкондаги хариди учун бор йўғи 100 евро сарфлаган. Меркель хонимнинг истеъмол маҳсулотлари тўплами жуда оддий бўлиб, улар орасида Рождествога аталган ғоз, зоғорабалиқ, вино йўқ эди.
 
Ангела Меркель байрам олди савдо вақтида сариёғ, картошка, творог, конфет харид қилган.
 
Ҳозирча Ангела Меркель Рождествони қаерда кутиб олиши номаълум. Одатда Меркель турмуш ўртоғи билан Швейцарияга дам олишга борар эди, аммо Берлинда бир неча кун аввал юз берган теракт сабаб у Германияда ҳам қолиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда.
Дурдона Расулова 

Теглар:Ангела Меркель Рождество 

Дўстларингиз билан бўлишинг:


Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!