ФВВ ходимлари 2 яшар боланинг қўлини гўшт қиймалагичдан чиқириб олдилар

Жамият

image

Самарқанд вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходимлари 2 яшар боланинг қўлини гўшт қиймалагичдан чиқариб олдилар. Бу ҳақда ФВВ Матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Жорий йилнинг 18 февраль куни соат 18:50 да Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳар Беруний кўчаси 23-уй 43-хонадонда истиқомат қилувчи фуқаро Й.М. томонидан вилоят бошқарма навбатчилик қисмига фарзанди 2017 йилда туғилган А.Ф.нинг ўнг қўли уй-шароитида фойдаланиладиган электр гўшт қиймалагич ичига кириб қолгани ҳамда фарзандини РШТЙИМ вилояти филиали жарроҳлик бўлимига олиб боргани ҳақида хабар келиб тушган. 

Шундан сўнг, зудлик билан бошқарма масъул навбатчиси ва 5 нафар қутқарувчилари РШТЙИМ Самарқанд филиали жарроҳлик бўлимига етиб боришган. 

Ушбу вазиятда боланинг қисилиб қолган бармоқларини жароҳатсиз чиқариб олиш бўйича тиббий ходимлар ва қутқарувчиларнинг ҳамкорликдаги ўта эҳтиёткорлик ва маҳорат билан амалга оширган ҳаракатлари натижасида электр гўшт қиймалагич махсус мосламалар билан кесиб олинган.  Олиб борилган тезкор ҳаракатлар ўз самарасини беради ва боланинг қўли мосламадан чиқариб олинган.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Гўшт қиймалагич

Баҳолаганлар

152

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар