Андижонда Lacetti пиёдалар йўлакчасидан кесиб ўтаётган одамни уриб кетди (видео)

3-саҳифа

image

Андижон вилоятида 23 ёшли ҳайдовчи бошқарувидаги Lacetti пиёдалар йўлакчасидан кесиб ўтаётган 41 ёшли фуқарони уриб кетди. Бу ҳақда вилоят ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.

Воқеа 13 май куни соат 15:00 лар атрофида Пахтаобод тумани “Тўпабжувоз” МФЙ ҳудудида содир бўлган. 2001 йилда туғилган ҳайдовчи Х.Ж бошқарувидаги Lacetti русумли транспорт воситасини тартибга солинган чорраҳада светофорнинг “яшил” чироғида бошқариб кетаётиб, пиёдалар йўлакчасидан тезликда ўтишга ҳаракат қилган 1983 йилда туғилган Б.Д.ни уриб юбориб, ЙТҲ содир этган. 

Оқибатда пиёда “ўнг оёқ болдир суягининг ёпиқ синиши” билан боғлиқ тан жарохати олган. Ҳозирда ушбу холат юзасидан туман ИИБ Тергов бўлими томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 15 май куни Андижон вилояти Асака туманида Lacetti русумли транспорт воситасида ёнғин чиққанди.


Мақола муаллифи

Теглар

Андижон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг