“Реал” навбатдаги хариди учун Родригес ва 86 миллион фунтни таклиф қилди
Спорт
−
17 Октябрь 2019
3402Лондоннинг "Челси" клуби ярим ҳимоячиси Нголо Канте фаолиятини Мадриднинг "Реал" клубида давом эттириши мумкин.
"Реал" раҳбарияти Канте учун Хамес Родригес ва 86 миллион фунт миқдоридаги маблағ таклиф қилмоқчи.
Эслатиб ўтамиз, Канте "Челси"га 2016 йилда "Лестер" сафидан ўтган эди.
Франция терма жамоаси футболчиси жорий мавсум барча турнирларда 12 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол уришга эришган.
Маълумот учун, Нголо Канте 1991 йилда келиб чиқиши малилик бўлган оилада, Францияда туғилган. У фаолияти давомида " Булонь", "Кан", "Лестер Сити" жамоаларида тўп сурган.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023