Тошкентда халқаро террорчилик ташкилотига қўшилмоқчи бўлган гуруҳ ушланди
Жамият
−
25 Сентябрь 2019
7820Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 2441-моддаси 1-қисми (Жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш) билан фуқаролар Б.Т., У.М. ва Ж.А.га нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мазкур жиноят иши доирасида жорий йилнинг 23 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси ИИВ ва ДХХ ходимларидан иборат тергов-тезкор гуруҳи томонидан Тошкент шаҳри ҳудудида ўтказилган тадбирлар натижасида, юқорида қайд этилган шахсларнинг Сурия давлати ҳудудидаги халқаро террорчилик ташкилотларининг сафига қўшилишни режалаштиришда гумон қилинган 8 нафар жиноий шерикларининг фаолиятига чек қўйилди.
Ушбу шахсларнинг яшаш манзилларида тинтув тергов ҳаракатлари ўтказилиб, жиноят ишига дахлдор бўлган ашёвий далиллар олинди. Олинган ашёвий далиллар юзасидан тегишли экспертизалар тайинланиб, ҳозирда жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.